* Дуэль*

4 0 0
                                    

1- кисм!

Мен аёлман, исмим Нозик. Ёшим 22 да. Икки йигит улардан бири Искандар, иккинчиси Азиз. Булардан бошқа хеч ким йўқ . Дарвоқе кейинчалик ёш хамшира қиз кўринади.

Биринчи кун

Ёзнинг сўннги кунлари, мовий Иссиқкўл безовта чайқалади. Булутлар ҳам оғирлашиб кўл устида ивирсиб қолишади.Бундай кезларда уденгизга ўхшаб кетади.Баъзан момақалдироқ гумбурлаб чақмоқ чақади. Лекин бу охирги чақмоқ. Гохида шамол биз томон тоғ чўққиларидан қорнинг хидини олиб келади. Осмонда карвон бўлиб ўткинчи қушлар сузади. Сохил бўм бўш, денгиз чайқалмоқда, тўлқинлар пишқириб қирғоққа урилади. Осмонда арғмчоқ солган турналар тинч ва хорғин қанот қоқиб ўтмоқдалар.

Мен денгиз бўйида турибман,шамол харир кўйлагимни ҳилпиратади, сочларимни тортқилайди.

Эҳе-ҳе-ҳе турналар! (осмонга қараб қичқирдим) қаёққа учаяпсизлар? Мени ҳам ола кетинглар. Эҳе-ҳе-ҳе !

-“Э-э-эй!” Осмонданми денгизданми садо келди.

-Ўҳў-ҳў!

-Уҳу-ҳу! Жавоб муқаррар кўл томондан келяпти.Бу акс садо эмас, кимдир шу нотинч пайтда хавфда қолганга ўхшайди. Мен қирғоққа бориб қўл силкидим.

Нозик- Бу ёққа мен бу ердаман! Буёққа!

Овоз-Кетаяпман !

(Овоз эшитилди. Тўлқинларда қайиқ кўринди,бир оздан кейин 30 ёшлар чамаси бир йигит қирғоққа чиқди.)

Азиз- Нима бўлди ёрдамга чақирган сизми?

Нозик- Йўқ!

Азиз- Қичқирган овозни эшитиб ёрдамга шошилдим.

Нозик- Мен бўлсам сиз ёрдамга чақиряпсиз деб ўйлабман.

Азиз- Биринчи бўлиб сиз қичқирдингизку.

Нозик- Йўқ ! Сизгамас анавиларга...

Азиз- Кимга?

Нозик- Турналарга.

Азиз- Шунақа денг? Мени қўрқитиб юбордингиз.

Нозик- Кечирасиз,сизни овозингизни эшитиб, кимдир чўкаяпти ёрдамга чақираяпти деб ўйладим.

Азиз- Ўзингизни денгизга отмоқчимидингиз?

Нозик- Сузишни билмайман.

Азиз- Ана ҳалос, чўкаётган одамни қандай қутқармоқчи бўлдингиз?

Нозик- Денгизга қараб қичқираверсам-қичқираверсам ҳар холда унга мадад бўлар деб ўйладим.

ДуэльМесто, где живут истории. Откройте их для себя